publisher

«Астма, аллергия, инфекция: Диагностик ва даволашга молекуляр ёндашувлар» халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ўтказиладиган «30 – май – Бутунжаҳон астма ва аллергияга қарши курашиш куни» арафасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан «Астма, аллергия, инфекция: Диагностик ва даволашга молекуляр ёндашувлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда аллергия ва иммунология соҳасидаги етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассислар қатнашадилар. Австрия, Россия, Белорус, Украина ва юртимиздаги шу соҳадаги етук мутахассислар аллергик касалликларнинг, диагностикаси ва даволашнинг замонавий ёндашувлари борасида маърузалар қилдилар.

Бутунжаҳон астма ва аллергияга қарши курашиш куни доирасида 16 май куни Тошкент Ботаника боғида ёшлар спорт марафони ҳамда болалар учун расмлар танлови ва талабалар учун ижодий танлов ўтказилади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Ушбу тадбирлар ҳар йили ўтказилиши ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва миллат саломатлигини сақлаш учун самарали майдонга айланиши режалаштирилган.